PROLOGUE FILM FESTIVAL 2017

2017 йил МУҚАДДИМАСИ

2017 йил 27-30 ноябрь. Тошкент. Ёшлар ижодкорлик саройи.

PROlogue-2017

Ушбу кунлар Ёшлар ижодкорлик саройи чиндан ҳам ёшларнинг кино тантанаси даргоҳига айланди.

Алвон рангли баннерлар билан безатилган сарой энг машҳур режиссёрлар, актёрлар, операторлар, продюсерлар, журналистлар, фотосуратчилар, блогерлар, ёш кинематографистлар ва ушбу санъат ихлосмандлари билан ёдда қолди.

Ўтказилаётган учинчи “PROlogue” кинофестивали 2017 йилда энг юқори даражада ташкиллаштирилган бўлиб, бу 2018 йилга келиб халқаро мақомини олиш олдидан ўзига хос тайёргарлик бўлган. “PROlogue-2017” – халқаро фестиваль бўсағасида” шиори ўзини тўлиқ оқлади.

photo_2019-07-22_12-20-03 (2).jpg

“PROlogue-2017”

Ташкилотчилар:

·       Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

·       Ёш кинематографистлар кенгаши

·       “Ўзбеккино” Миллий агентлиги

·       Кинематографияни ривожлантириш маркази

27 ноябрь

Тилларда достон бўлиб қолган кино усталари орамизда

27 ноябрь. Фестиваль “Орамиздаги афсоналар” фотокўргазмаси билан очилди. У ўзбек киноси ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган ва ҳозиргача мамлакатнинг ёш кинематографистлари устозлари ҳисобланган кинематографиянинг машҳур вакилларига бағишланди.

Фотокўргазма ғояси муаллифи: Мухлиса Азизова

Фотосуратчи: Гайрат Муминов

“PROlogue-2017”

Ғолиблар

Фестиваль ғолиблари 6 та номинация бўйича мукофотландилар:

·       1. «Энг яхши қисқа метражли фильм» - Мухлиса Азизова («Она»)

·       2. «Энг яхши режиссёрлик иши» - Хасан Алижонов («Аквариум»)

·       3. «Энг яхши операторлик иши» - Бахтиёр Атабаев («Лимузин»)

·       4. «Энг яхши сценарий» - Мафтуна Аллокулова («Хоразм – менинг муҳаббатим»)

·       5. «Энг яхши актёр» - Фатих Насимов («Тиргакларсиз уй»)

·       6. «Энг яхши актриса» - Ойпарча Абдуллаева («Дилемма»)

Фестивалда иштирок қилиш учун 93 та ариза ва ёш кинематографистларнинг қисқа метражли фильмлари тақдим қилинди.

Саралаш комиссияси томонидан тавсия этилган 15 та фильм фестивалнинг асосий дастурига киритилди.

12.jpg

PROlogue-2017

Мастер-класс.

Фестиваль доирасида Али Хамраев, Элёр Ишмухамедов, Одилшо Агишев, Юсуф Розиков каби чет эл мамлакатларида ишлаётган машҳур кинорежиссёрлар томонидан кундалик мастер-класслар ўтказилди, улар режиссура ва драматургия маҳоратлари сирларини ёшлар билан ўртоқлашдилар.

PROlogue-2017

Илмий-амалий конференция.

Фестивалнинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёшлар ва кинематограф” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда ёш олимлар замонавий ўзбек киноси ютуқлари ва муаммоларини муҳокама қилдилар.

Фестивалнинг учинчи куни ўтказилган питчингда ёш кинорежиссёрлар қисқа метражли фильм лойиҳаси билан чиқиш қилдилар.

Питчингда 8 та энг яхши сценарий лойиҳаси иштирок қилди ва ушбу лойиҳалар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши томонидан баҳоланди.

Энг яхши сифатида қайд этилган иккита сценарийга 2018 йил учун давлат томонидан молиялаштириш сертификатлари топширилди.

Шунингдек, фестивалнинг учинчи куни “Халқаро кинофестиваль бўсағасида” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда кино соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари, машҳур олимлар, режиссёрлар, актёрлар, операторлар, продюсерлар ва ёшлар иштирок қилдилар.

Давра суҳбати 2018 йилда “PROlogue” кинофестивалини халқаро миқёсда ташкиллаштириш муҳокамасига бағишланди. Хорижда ишлаётган ва халқаро кинофестивалларда иштирок қилаётган кинематографистлар Тошкентда халқаро кинофестивални ўтказиш ғоясини маъқулладилар ва уни ташкиллаштириш бўйича ўз тавсияларини бердилар.

Фестивалнинг сўнгги куни 30 ноябрь Ўзбекистонда ҳақиқий кино байрамига айланди.

Ғолибларни мукофотлаш маросимида ўзбек киносининг энг яхши саундтреклари янгради. Қўшиқлар эса мамлакатимизнинг машҳур ва севимли кино актёрлари томонидан замонавий талқинда ижро этилди. Тантанали ёпилиш маросими асл кино оқшомига айланишга улгурди.

“PROlogue-2017” фестивали ёш кинематографистларнинг ҳақиқий байрами сифатида ҳали узоқ вақт хотирада сақланиб қолади!

Қисқа метражли фильмлар танлови ҳакамлар ҳайъати рўйхати:

1.      Фурқат Зокиров 

2.      Рашид Маликов

3.      Рустам Сагдиев

4.      Жахонгир Косимов

5.      Карим Мирходиев

6.      Феруза Нодирова

7.      Жасур Шаметов

 

Қисқа метражли фильмлар танлови иштирокчилари рўйхати:

 1.  “Она” – режиссёр Мухлиса Азизова

 2.  “Дафн маросими” – режиссёр Элнур Абраев

 3.  “Қутқариш” – режиссёр Фатих Насимов

 4.  “Ички ҳакам” – режиссёр Ахрор Баходиров

 5.  “Тиргакларсиз уй” – режиссёр Санжар Султонов

 6.  “Онам” – режиссёр Ботир Абдурахмонов

 7. “Пианино” -  режиссёр Машраф Аликулов

 8.  “Қимиз” – режиссёр Достон Хожматов

 9.  “Қалб ҳайқириғи” – режиссёр Моҳир Муродов

10. “Хоразм – менинг муҳаббатим” – режиссёр Мафтуна Аллокулова

11. “Дилемма” – режиссёр Шокир Холиков

12. “Мангу жазо” – режиссёр Зойир Шарипов

13. “Аквариум” – режиссёр Хасан Алижонов

14. “Қанотсиз фаришталар” – режиссёр Севара Халимова

15. “Лимузин” – режиссёр Абдуазим Илхомжонов

photo_2019-07-22_12-20-08.jpg