PROLOGUE FILM FESTIVAL 2018

2018 йил МУҚАДДИМАСИ

2018 йил ноябрь ойининг охири, Тошкентда йилнинг йирик кино воқеаси нишонланди – 2018 йилда халқаро мақомига эга бўлган “PROlogue” кинофестивали ўтказилди. Ҳозирги вақтда “PROlogue” – Тошкентда ўтказиладиган ягона халқаро кинофестиваль ҳисобланади.

Чет эллик меҳмонлар, ажойиб мастер-класслар, муаллифлик тўла метражли ва қисқа метражли бадиий фильмлар намойиши, давра суҳбатлари – фестивалнинг 4 куни жуда таассуротларга бой ўтди. Фестивалнинг юксак даражада ташкил этилганлиги мамлакат кино усталари ва чет эллик ҳурматли меҳмонлар томонидан муносиб баҳоланди.

Фестивалда 60 дан кўпроқ мамлакат иштирок қилди.

Таклиф этилган халқаро экспертлар қаторидан Россиянинг машҳур актёрлари, Германия, АҚШ, Польша, Швейцария, Италия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан режиссёрлар ўрин олдилар.

Ўзининг улкан ва тантанаворлик кўлами билан “PROlogue” кинофестивали пойтахт аҳолисида ҳам илиқ таассуротлар қолдирди. “Қизил йўлка” маросими ҳам алоҳида диққат-эътиборга сазовор бўлди: мамлакат ва чет эл юлдузлари ўнлаб фотосуратчилар олдида ажойиб либосларида намоён бўлдилар.

Кинофестиваль нафақат Ўзбекистон ОАВ, балки МДҲ мамлакатлари ОАВ томонидан ҳам кенг ёритилди.

 IMG_2400 (3).jpg

Халқаро тўла метражли бадиий фильмлар танлови ҳакамлар ҳайъатининг рўйхати

1.      Ёдгор Сагдиев (Ўзбекистон)

2.      Сергей Шакуров (Россия)

3.      Сергей Астахов (Россия)

4.      Питер Скарлет (АҚШ)

5.      Чекаж Якуб Оскар (Польша)

6.      Рустем Абдрашов (Қозоғистон)

 

Халқаро тўла метражли бадиий фильмлар танлови рўйхати

1.      «Тунги аввария» - Қирғизистон, 2017 й., режиссёр Темирбек Бирназаров

2.      «Мулла» - Россия, 2018 й., режиссёр Амир Галиаскаров, Рамиль Фазлиев

3.      «Арвоҳ» - Қозоғистон, 2018 й., режиссёр Хуат Ахметов

4.      «Голнеса» - Эрон, 2018 й., режиссёр Саттар Чамани Гол

5.      «Қизил рўмолли терак» - Ўзбекистон, Қирғизистон, 2018 й., режиссёр Сарвар Каримов

6.      «Доимо мен билан бирга бўл» - Босния ва Герциговина, Туркия, Сурия, 2017 й., режиссёр Айда Бегич.

7.      «Кичик фермер» - Франция, 2017 й., режиссёр Хьюбер Чаруэль

8.      «Абадийлик» - Перу, 2017 й., режиссёр Оскар Катакора.

 

photo_2019-07-22_12-24-13.jpg

Халқаро қисқа метражли фильмлар танлови ҳакамлар ҳайъатининг рўйхати

1.      Аюб Шахобиддинов (Ўзбекистон)

2.      Филипп Рейнхардт (Швейцария)

3.      Макс Тцуи (Германия)

4.      Гульбара Толомушова (Қирғизистон)

5.      Фабио Канепа (Италия)

 

Халқаро қисқа метражли фильмлар танлови рўйхати

1.      «Бонбон» - Фаластин, Ливан, 2017 й., режиссёр Ракан Маяси

2.      «Айирбошлаш» - Туркия, 2018 й., режиссёр Халил Ибрахим Каплан, Мехмет Канадли

3.      «Тошкўмир» - Қирғизистон, 2017 й., режиссёр Евгений Чистяков

4.      «Менинг Янги йилим» - Арманистон, 2018 й., режиссёр Арусяк Симонян

5.      «Зулмат тушганда» - АҚШ, 2018 й., режиссёр Оливер Грано

6.      «Мени чорлашмоқда» - Жанубий Корея, 2018 й., режиссёр Хан Чонг Гил

7.      «Оддий ғоя» - Эрон, 2018 й., режиссёр Мохамад Реза Техрани

8.      «Асан» - Қозоғистон, 2017 й., режиссёр Берик Жаханов

9.      «Мактаб ҳовлилари ташвиши» - Швеция, 2017 й., режиссёр Мария Эриксон

10. «Тойча» - Ўзбекистон, 2018 й., режиссёр Дилшода Абдурахимова

11. «Танбур ноласи» - Тожикистон, 2018 й., режиссёр Аниса Сабири

12. «Инструкция» - Россия, 2017 й., режиссёр Виолетта Машкова

13. «Талгау» - Қозоғистон, 2018 й., режиссёр Аян Найзабеков

14. «Одамлар сўзлайдилар» - Польша, 2018 й., режиссёр Гжегож Папжицки.

 

photo_2019-07-22_12-24-16.jpg

Миллий қисқа метражли фильмлар танлови рўйхати

1.      «Рассом» - режиссёр Фотих Носимов, 2018 й.

2.      «Чой» - режиссёр Шокир Холиков, 2018 й.

3.      «Сеҳргарлар истеъдодлари» - режиссёр Хусан Атабоев, 2017 й.

4.      «Жароҳат» - режиссёр Азиз Мардонов, 2018 й.

5.      «Гуноҳкор» - режиссёр Тимур Суслин, 2018 й.

6.      «Муаллим» - режиссёр Марс Оринбасаров, 2018 й.

7.      «Фаввора» - режиссёр Гульнара Иванова, 2018 й.

8.      «Қуш» - режиссёр Махлиё Аскаралиева, 2018 й.

9.      «Йўл» - режиссёр Джасур Рустамов, 2018 й.

 

Халқаро тўла метражли бадиий фильмлар танлови:

Энг яхши фильм – Гран-при

«Доимо мен билан бирга бўл» - Босния ва Герциговина, Туркия, Сурия, 2017 й., режиссёр Айда Бегич

 

Энг яхши режиссёр

«Доимо мен билан бирга бўл» - Босния ва Герциговина, Туркия, Сурия, 2017 й., режиссёр Айда Бегич

 

Энг яхши операторлик иши

«Голнеса» - Эрон, 2018 й., режиссёр Саттар Чамани Гол

 

Энг яхши актёр

«Тунги аввария» - Қирғизистон, 2017 й., режиссёр Темирбек Бирназаров

 

Энг яхши актриса

«Қизил рўмолли терак» - Ўзбекистон, Қирғизистон, 2018 й., режиссёр Сарвар Каримов

 

Энг яхши сценарий

«Кичик фермер» - Франция, 2017 й., режиссёр Хьюбер Чаруэл

 

Халқаро қисқа метражли бадиий фильмлар танлови:

Энг яхши қисқа метражли фильм

«Мени чорлашмоқда» - Жанубий Корея, 2018 й., режиссёр Хан Чонг Гил

 

Миллий қисқа метражли бадиий фильмлар танлови:

Энг яхши миллий қисқа метражли фильм

«Чой» - режиссёр Шокир Холиков, 2018 й.